Жаҳон | 13:13 / 18.09.2018
9101
1 дақиқада ўқилади

«Эмми» мукофоти «Тахтлар ўйини» сериалига насиб этди

Фото: REUTERS/Mike Blake

АҚШ телевизион санъат ва фанлар академияси 2018 йилги «Эмми» мукофоти ғолибларини эълон қилди. Тақдирлаш маросими Лос-Анжелесда бўлиб ўтди. 

«Энг яхши драматик сериал» номинациясида олий мукофотга «Америкаликлар», «Тож», «Жуда ғалати ишлар», «Ёввойи Ғарб олами», «Оқсочнинг ҳикояси»,  «Бу бизмиз» сериаллари ҳам даъвогарлик қилди. Ғолиблик «Тахтлар ўйини» сериалига насиб этди.
Мэттью Риз «Америкаликлар» сериалидаги иши учун энг яхши актёр, Клер Фой эса «Тож»даги роли учун энг яхши актриса деб топилди.

Энг қисқа сериал учун мукофот «Жанни Версаченинг ўлдирилиши» сериалига топширилди. Унда италиялик дизайнернинг қотили ролини ўйнаган Дэррен Крисс ҳам мукофотга сазовор бўлди.

Мавзуга оид