Ferrari иккита коллекцион моделини тақдим қилди
Ferrari маркасининг янги раҳбари Луи Кэри Камильери VIP-мижозлар учун мўлжалланган ёпиқ маросимда марканинг чекланган миқдорда ишлаб чиқариладиган иккита янги эксклюзив модели – Monza SP1 ва Monza SP2’ни тақдим қилди.
Ушбу моделлар ўзидан томсиз ва олд ойна ўрнига кичик тўсиқ бўлган спорт автомобиллари – баркеттни акс эттиради. Машиналар Ferrari 812 Superfast суперкари негизида қурилган, бироқ кузов дизайни 1950-йиллардаги пойга “Феррари”лари услубида бажарилган. Моделлар номидаги SP ёзуви одатдагидек Special Projekt – “Махсус лойиҳа” деганини, 1 ва 2 рақамлари эса машинадаги ўриндиқлар сонини англатади.
Машиналар кузови углепластикдан ишланганига қарамай, уларни 1525 кг келадиган 812 Superfast’дан енгилроқ деб бўлмайди: Monza SP1’нинг оғирлиги 1500 кгни, SP1’ники эса 1520 кгни ташкил қилади. Машиналарда 810 от кучига эга 6,5 литрли, 12 цилиндрли мотор ўрнатилган.
Машиналарнинг динамик кўрсаткичлари 812 Superfast’никига нисбатан умуман ўзгармаган: моделлар турган ҳолатдан 100 км/соат тезликка 2,9 сонияда, 200 км/тезликка эса 7,9 сонияда эришади. 812 Superfast’нинг максимал тезлиги 340 км/соатни ташкил қилади, янги моделлар учун эса бу кўрсаткич “300 км/соатдан кўпроқ” деб мавҳум тарзда кўрсатилган. Моделлар чекланган миқдорда – 100 донадан ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди
16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
12:55 / 03.08.2024
Дунёга машҳур Ferrari – пойгачи ташкил этган компания қандай ривожланганди?
23:27 / 14.11.2023