Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда синфлардаги ўқувчилар сони неча нафардан ошмаслиги керак?
Мактабларда синфлардаги ўқувчилар сони 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган мактабларда, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган мактабларда, шунингдек ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактабларда ўқувчилар сони синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўқувчи кам бўлган мактабларда (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:
ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I — IV синфлар;
ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;
ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар)
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
12:03 / 19.04.2025