Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон экологлари ҳам ўз формасига эга бўлади — Ҳукумат қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси Давлат қўмитаси тизими ходимларининг форма кийимлари ва ажратиш белгилари намуналарини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябрдаги №737-сонли қарори қабул қилинди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 27 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг форма кийимларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПҚ–2800 сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси Давлат қўмитаси ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги №310-сонли қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси Давлат қўмитаси тизими ходимларининг ягона мундирлаш намунасини яратиш мақсадида уларнинг форма кийимлари ҳам ажратиш белгиларни тасдиқлади.

.jpg)
Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси Давлат қўмитаси форма либосларини тикиш учун миллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўрнатилган тартибда танлов (тендер) савдолари ўтказади.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
15:26 / 14.09.2024
“Дарсга киритмаслик билан қўрқитишяпти” — ТДПУ ягона формани жорий этмоқчи
19:18 / 22.06.2024
Олий таълим вазири ОТМлардаги форма масаласига муносабат билдирди
15:59 / 31.10.2022