Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Департамент ходимига 500 доллар пора берган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг Миробод туман бўлими инспектори М.С.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда фуқаро Х.А. ўзининг қариндоши Д.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига М.С.га 500 АҚШ доллари пора беришни таклиф қилиб, Департаментнинг Миробод туман бўлими биноси олдида 500 АҚШ долларини пора тариқасида М.С.га берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда
10:53 / 22.04.2025