Спорт | 12:30 / 23.09.2018
31688
1 дақиқада ўқилади

Жошуа ва Поветкин ўртасида реванш бўлмайди

Россиялик 38 ёшли боксчи Александр Поветкин ҳамда буюк британиялик 28 ёшли Энтони Жошуа ўртасида реванш жанг ўтказилмайди. 

ТАСС хабарига кўра, шартномада реванш ўтказиш фақат россиялик боксчи ғалаба қозонган ҳолда кўзда тутилганди.

23 сентябрга ўтар кечаси Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечган жангнинг еттинчи раундида Жошуа Поветкинни нокаутга учратди ва WBA Super, WBO, IBF ва IBO камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Жангдан кейин Поветкинга тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келди.

Мавзуга оид