Иқтисодиёт | 16:50 / 24.09.2018
49885
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси кўтарилиши давом этди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 25 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 40,28 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8079,28 сўмга етган.

Эслатиб ўтамиз, кейинги бир неча ой давомида пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Ўтган ҳафтада курс кескин қимматлашган, курс 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди. Ўзбек сўми 2017 йил 5 сентябридан буён — мамлакатда валюта либерализацияси бошланганидан бери долларга нисбатан ҳали ҳеч бу қадар қадрсизланмаганди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид