Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда оёқлардаги оғриқни 1250 доллар эвазига йўқотишга ваъда берган «табиб» қидирилмоқда
Буюк «табиб» АҚШ долларлари эвазига оёқлардаги касалликни даволашга ваъда берган.
Пойтахт ИИББ маълумотларига кўра, 2017 йилнинг декабрь ойида ўзини «табиб» деб таништирган гумонланувчи шахс фуқаро Х.Х.дан оёқларни уқалаш ва шу орқали ундаги оғриқлар «йўқолиши» ҳақида ваъда бериб, ундан 1250 доллар олган.
Бироқ, ҳеч қандай мўъжизавий даволаш рўй бермади, шу сабабдан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи Х.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Таъкидланишича, «табиб»га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025