Фан-техника | 18:13 / 24.09.2018
4879
4 дақиқада ўқилади

UZTELECOM ICTEXPOга таклиф қилади

Фото: UZTELECOM

Компания дастурида: янги хизматлар тақдимоти, викториналар, DJ Пилигримнинг ташрифи ва стенд меҳмонлари учун кутилмаган совғалар

26-,27- ва 28-сентябрь кунлари пойтахт “Ўзэкспомарказ“ида ICTEXPO кўргазмаси бўлиб ўтади. ICTEXPO-2018 кўргазмаси – бу мамлакатнинг ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида эришган ютуқлари намойишидир. UZTELECOM ҳар йили ICTEXPO кўргазмасида иштирок этади ва ҳар доим тадбирнинг техник ҳомийси бўлибгина қолмай, маҳсулот ва ютуқларини намойиш этиш билан бирга кўргазма меҳмонлари вақтларини мароқли ўтказишларини кафолатлайди. 2018-йил ҳам бундан истисно эмас.

Кўргазманинг биринчи ва иккинчи кунлари Компания стенди самарали музокаралар олиб бориш, B2B форматида фойдали битимлар тузиш ва алоқа ўрнатиш учун қулай муҳит яратади. Анъанага кўра кўргазманинг учинчи куни талабалар, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари учун: асосий мавзу ёшларнинг технологияларга, киберспортга ва ИТ соҳасидаги таълимга бўлган қизиқишини орттириш бўлади.

ICTEXPO-2018да компания вакиллари бизнес ҳамкорлари ва давлат компаниялари учун UZTELECOMнинг янги маҳсулотлари тақдимотини намойиш қиладилар. Хусусан, Ўзбекистонда биринчи марта UZTELECOM масофадан абонентларга хизмат кўрсатишнинг замонавий ечимини таклиф қилади. “Масофавий савдо офиси“ пилот лойиҳаси абонентларга одатий савдо офисларидан фарқли равишда масофада ўрнатилган хизмат кўрсатиш шохобчаси орқали UZTELECOM хизматларига уланиш имкониятини беради. “Ягона ойна“ тамойили бўйича ишлайдиган лойиҳа компаниянинг хизматларини янада қулайроқ қилиш, навбатдаги кутиш вақтини камайтириш ва мижозларга юқори технологиялар орқали хизмат кўрсатишни таъминлай олади. Кўргазма давомида янги тизимни синовдан ўтказиш ва UZTELECOM хизматларига уланиш учун абонентдан паспорт талаб қилинади.

27-сентябрь куни Pubstomp.uz лойиҳаси ва унинг етакчилари Рустам Хазиаҳмедов ва Улуғбек Байбековлар кўмагида UZTELECOM Cyber Football Cup-2018  бўлиб ўтади.

16 нафар профессионал футболчи UZTELECOMдан эсдалик совғалар учун жонлантирилган майдонда беллашадилар. Энг яхши совринлар Ўзбекистон киберфутбол афсонаси, уч карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби ва Тошкентдаги киберфутбол мактаби асосчиси Абдусапи Каюмов томонидан тақдирланади.

28 сентябрь куни UZTELECOMнинг махсус меҳмони ДЖ Пилигрим томонидан меҳмонлар учун севимли хитлар ва янги тароналар янграйди.

Кўргазма фаолиятининг 3-куни давомида ишчи павильондан ташқарида меҳмонларни совринли танловлар ва UZTELECOMдан викториналар кутмоқда, ғолибларга Компания томонидан эсдалик совғалар тақдим этилади. Шунингдек меҳмонлар эътиборига “Илҳом” театри актёрлари томонидан интерактив тақдимот, Сергей Злотниковнинг “Double Touch“ жамоаси томонидан қизиқарли шоу-дастур ва «Кўк чой» гуруҳидан мусиқий тўпламлар ҳавола этилади. Ишчи павильон ичида Компания стендида мослаштирилган «UZTELECOM» кафеси ва Wi-Fi зоналар фаолият юритади, ҳар бир ташриф буюрувчи иссиқ кофе ва тезкор Интернетдан баҳраманд бўлиши мумкин.

Жорий йилда ICTEXPO ахборот технологиялари миллий кўргазмаси Жиззах шаҳрида ҳам бўлиб ўтади. “Ўзбектелеком“ АК ҳар бир шаҳарда стендлар билан намойиш этилади. UZTELECOM мутахассислари томонидан ташкиллаштирилган Тошкент ва Жиззах ўртасида видеоконференцалоқа тақдим этиладиган экспонентлар билан танишиш имконини беради. Жиззах шаҳридаги ICTEXPO кўргазмасида ижтимоий лойиҳа амалга оширилади: “Ўзбектелеком“ АК кўмагида Фориш туманидаги 72-сонли мактаб бир йил муддат ичида юқори тезликдаги интернетга уланади.

Маълумот учун:

“Ўзбектелеком“ акциядорлик компанияси Ўзбекистоннинг йирик телекоммуникация оператори ҳисобланади. Маҳаллий ва халқаро бозорларда жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва идоралари, мобиль алоқа ва маҳаллий алоқа операторлари учун телекоммуникация хизматларини тақдим этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид