Light | 23:19 / 25.09.2018
18401
1 дақиқада ўқилади
Ноёб сув ости жонзоти тасвирга олинди
Nautilus тадқиқот кемаси жамоаси чуқур сув остида яшовчи ноёб ва антиқа жонзотни видеога олди. Бу жонзот деярли биргина оғиздан иборат бўлиб, гўёки сувда “эриб кета олади”.
Бу жонзотнинг номи каттаоғиз ёки чуқур сув ости пеликан-балиғи бўлиб, у 1200 метрдан 1400 метргача чуқурликда яшайди. У оғзини деярли 360 градусга очиб, ўзидан анча каттароқ ўлжани тута олади.
Олимлар видеодаги жонзот балиқча эканлигини тахмин қилишган, чунки унинг катта ёшлиси бир метргача узунликка етади.
Видеони томоша қилар экансан, ундаги балиқ тирик мавжудот эмас, балки компьютер графикасидек туюлади.
Биологлар ушбу видеони Тинч океанида жойлашган, дунёдаги энг катта денгиз қўриқхонаси – Папаханаумокуакеа миллий боғида суратга олишган.