Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:39 / 26.09.2018
6502
1 дақиқада ўқилади
1 октябрь куни Тошкентдан Самарқандга «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
Фото: Ўзбекистон темир йўллари
1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент – Самарқанд – Тошкент» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча қатновини йўлга қўяди.
Қайд этилишича, бу йўловчиларга дам олиш кунида янада қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилди.
№764/763 электропоезд шу куни соат 08:30да Тошкент Марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00да Самарқанддан ортга қайтади. Айни пайтда ушбу қўшимча поезд учун чипталар сотуви йўлга қўйилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш