Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Форс кўрфазида яхши қўшничилик муносабатларини истайди – Ҳасан Руҳоний
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясидаги нутқида Теҳрон Форс кўрфази давлатлари билан Каспийбўйи давлатлари билан ўрнатилган яхши муносабатлар каби муносабатларни исташини таъкидлаб ўтди.
Руҳоний қўшнилар билан муносабатларни яхшилаш, хавфсиз ва тараққий этган минтақани яратиш Эрон ташқи сиёсатининг устувор вазифалари қаторига киришини айтган ва бунга мисол тариқасида бир неча ҳафта аввал Эрон ва 4 та Каспийбўйи давлати Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги конвенцияни имзолаганини эслатиб ўтган.
“Ишончим комил, бу тарихий қадам яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлайди ва барча Каспийбўйи давлатлари билан тараққиётга олиб келади. Биз Форс кўрфазидаги жанубий қўшниларимиз билан ҳам шундай яхши муносабатларни истаймиз”, деб айтган Руҳоний.
12 августда Қозоғистоннинг Актау шаҳрида Россия, Озарбойжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон етакчилари учрашуви бўлиб ўтган. Учрашув натижаларига кўра Каспийбўйи минтақаси учун тарихий ҳужжат – Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги конвенция имзоланган. Бу ҳужжат устида 22 йил давомида иш олиб борилган. Ҳужжат денгиз остидан сув ости қувурларини ётқазиш имкониятини кўзда тутади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025