Жамият | 17:43 / 27.09.2018
22612
6 дақиқада ўқилади

Латвиянинг етакчи стоматологик клиникасидан брекетсиз гўзал табассум энди Ўзбекистонда

Тошкентда Болтиқбўйи ҳудудининг етакчи ортодонтия клиникаларидан бири «Concordia zobarstnieciba» ўз филиалини очди. Энди Ўзбекистон аҳолиси Американинг Align Technology компаниясининг ноёб технологиялари асосида Invisalign кўринмас каппалар тизими орқали тишлар ва тишловни тўғрилаш имкониятига эга бўлди.

Фото: Concordia zobarstnieciba

 Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкентда ўтган "Concordia Dentistry" инновацион ортодонтия ва эстетик стоматология марказининг очилиш маросимида матбуот вакиллари, компаниянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари ҳамда мамлакатнинг ортодонтия, тишларнинг гигиенаси ва даволаш соҳасидаги етакчи мутахассисларидан ташкил топган клиника жамоаси иштирок этди. Очилиш маросимига Ригадан ташриф буюрган Болтиқбўйи давлатларининг TOP-3 етакчи ортодонтларидан бири, тиббиёт фанлари доктори ҳамда Тошкент филиали куратори Марис Гржибовскис қувонарли воқеа ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:

«Мана 5 йилдирки Американинг Align Technology компаниясига тегишли Invisalign тизими ёрдамида тишловни тўғрилаш ва тишларни текислаш билан шуғулланиб келмоқдамиз. Ушбу вақт давомида мутахассисларимиз 350 дан зиёд беморни даволашди. Шу билан бирга, Риганинг "Concordia zobarstnieciba» клиникасининг 8 йиллик фаолияти давомида 3500 ортиқ брекет-тизимлари ва 700 дан ортиқ бошқа турли хилдаги ортодонтик аппаратлар ўрнатилган. Invisalign тизими ёрдамида тишловни даволашда Латвияда пешқадамликни қўлга киритганмиз ва ўз тажрибаларимизни ўзбек касбдошларимизга етказиб беришга тайёрмиз. Бу эса Ўзбекистон аҳолисининг энг илғор тиш текислаш тизимидан фойдаланишига имкон яратиб беради. Клиникамиз энг сўнгги техникалар билан жиҳозланган ва булар баландпарвоз сўзлар эмас. Ҳозирги кунда Марказий Осиё давлатларида ягона бўлган, ноёб iTero сканери билан жиҳозлаш учун айнан Тошкент филиали танланган. Сканер оғиз бўшлиғининг ташхисини амалга ошириб, 3D форматида тишловингизнинг рақамли моделини яратади ҳамда даволашдан кейин табассумингиз қандай потенциал кўринишга эга бўлишини олдиндан аниқлаб беради. Биз барча сифат стандартларига риоя қилинишига алоҳида ёндашиб, ўзбекистонликларга улар ўз мамлакати чегарасидан чиқмаган ҳолда Европа ёки Америкадаги мижозларимиз сингари худди шундай хизмат сифатига ва натижаларга эга бўлишларини кафолатлаб берамиз», — деб таъкидлади доктор Марис.

Фото: Concordia zobarstnieciba

Invisalign тизими ёрдамида тишловни тўғрилаш ва тишларни текислаш хизмати нархи ҳар бир аниқ ҳолатга боғлиқ бўлиб, оғиз бўшлиғининг ташхисидан сўнг белгиланади. Ушбу клиникада мавжуд энг катта афзалликларидан бири, клиника ўз беморлари учун кредитор бўлиб, даволаш учун тўловни босқичма-боскич қоплашга ёрдам беради.

Invisalign –  қандай ишлайди?

Invisalign ёрдамида даволаниш 2 ҳафтада 1 маротаба алмаштириладиган индивидуал, деярли кўринмайдиган, ечиб олинадиган элайнерлар/каппалар тўпламидан ташкил топган. Бу муддат мобайнида элайнерлар тишларни ҳисоблаб чиқилган ҳолатгача суриб беради, бундан кейин бемор уларни кейинги бир жуфт элайнерга алмаштиради.

Фото: Concordia zobarstnieciba

Американинг Align Technology компаниясининг ноёб дастури ClinCheck® ёрдамида яратилган даволашнинг виртуал режаси коррекция пайтида тишларингизнинг ҳаракатланиш йўналишини кўрсатиб беради. Бу эса даволашни бошламасдан туриб, даволашнинг бошдан охиригача бўлган якуний натижани кўриш имкониятини беради.

Invisalign ёрдамида даволаш муддати ҳар бир бемор учун индивидуал равишда аниқланади. Бу эса элайнерларингизни қанчалик кўп тақишингизга, ҳаёт тарзингизга ва даволаш мақсадингизга боғлиқдир. Invisalign тизими ёрдамида даволашни 7 ёшдан бошлаб амалга ошириш мумкин бўлиб, даволаниш учун ёш ва жинсга ҳеч қандай чеклашлар қўйилмаган.

Фото: Concordia zobarstnieciba

Клиниканинг жиҳозланиши

iTero сканери – даволашни максимал даражада аниқ олиб бориш учун тамоман рақамли ортодонтик даволаш жараёни. Илк ташрифингиздаёқ сканер даволашдан кейинги тишлам ва тишлар позициясини модуляция қилиб, сизнинг мукаммал табассумингизни намойиш этади. Invisalign дастури беморлари учун iTero сканери орқали интра-орал сканерлаш, хизматнинг умумий нархига қўшилган.

*Ташхис сифатида ушбу хизматдан алоҳида фойдаланишингиз ҳам мумкин.

Orthopulse – ушбу мослама даволаш брекетлар ёки каппалар (элайнерлар) орқали амалга оширилишидан қатъий назар тишларни текислашни 50%гача тушириб бериши мумкин.

Orthopulse – бу кўчма, енгил ечиб олинадиган симсиз мослама бўлиб, «фотобиомодуляция» ёки нур терапияси деб номланган жараёнга асослангандир. Бу паст интенсивликка эга инфрақизил нур технологиясини ўзида акс эттириб, тишларнинг ҳаракатланишига сабабчи бўлади, натижада ортодонтик даволаш муддати қисқаради. Бу жараён тамоман ҳавфсиз бўлиб, ҳеч қандай ножўя таъсирларга эга эмас. Даволаш муддати мобайнида ҳар куни бир маротаба 10 дақиқа давомида узлуксиз сеансни амалга ошириш лозим. Сеансни бемор учун қулай жойда ва вақтда амалга ошириш мумкин: уйда, ишга кетаётганда ва ҳоказо. Orthopulse инновацион мосламани сотиб олиш ва ундан фойдаланиш имконияти фақатгина "Concordia Dentistry" Тошкент клиникаси беморлари учун мавжуд.

 Клиника ҳақида

Concordia Dentistry Тошкент Болтиқбўйи давлатларининг етакчи ортодонтия клиникаларидан бири  Риганинг «Concordia zobarstnieciba» клиникаси филиалидир. Concordia Dentistry Ўзбекистондаги ва бутун Ўрта Осиёдаги ягона инновацион ортодонтия клиникасидир.

Клиникада тишламнинг коррекцияси ва тишларни текислашнинг эксклюзив, ультра замонавий тизимлари ва методикалари қўлланилади. Тамоман рақамлаштирилган ортодонтик жараён бемор учун максимал даражада аниқ ва қулай даволашни кафолатлайди ("iTero" сканери, Invisalign тизими). «Concordia Dentistry» Тошкентда Ригадаги клиника билан ҳамкорликда Германиянинг тишлов коррекцияси ва мувозанатли даволашнинг NEURODONTICS ноёб инновацион усулига асосланган ҳолда фаолият юритади.

Клиника ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги барча маълумотлар ҳақида www.concordiaclinic.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид