ОАВ АҚШ авиаташувчилари муаммолари ҳақида маълумот берди
АҚШ авиаташувчилари жанговар вазифаларни амалга оширишдан кўра, кўпроқ портларда ёки таъмирлаш ишларида туриб қолмоқда. Бу ҳақда Business Insider АҚШ Ҳарбий-денгиз институтига асосан хабар берди.
Бундан ташқари, авиаташувчиларининг фақатгина 15 фоизи 2018 йилда қўлланилган. Нашрнинг таъкидлашича, бу 1992 йилдан бери энг ёмон кўрсаткичдир.
Маълум бўлишича, авиаташувчилар билан боғлиқ муаммолар бир неча йил олдин бошланган. Хусусан, 2000 йилдан 2016 йилгача таъмирлаш билан алоқадор муаммолари сабабли, АҚШ авиаташувчилари 1,3 минг фойдаланиш суткасига эга бўлган, бу етти ярим йиллик денгиз сафарига тенг.
Бундан ташқари, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари қирувчиларининг фақатгина ярми ҳозирги пайтда жанговар ҳаракатларга шай ҳолатда турибди.
Business Insider’нинг қайд этишича, АҚШ авиаташувчилари билан боғлиқ муаммолар ўз ҳарбий-денгиз кучларини мустаҳкамлаётган Хитой ва Россияга қўл келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Хитой ҳарбий иттифоқи АҚШнинг ярим асрлик стратегиясини ўзгартириши хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024