Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Утилизацияга топшириладиган транспорт воситалари ДЙҲХХ ҳисобидан чиқарилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ҳисобидан чиқариш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки қисмларини реализацияга қаратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши ва 2019 йил 1 январдан амалга киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди
11:43 / 10.04.2025