Жамият | 22:55 / 28.09.2018
90474
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 11 ёшли қизча зўрланиб, ўлдирилган

Жорий ҳафтада Сурхондарё вилояти Узун тумани Маландиён маҳалласида мудҳиш қотиллик юз берди. Асли касби уста бўлган эркак маҳалладошининг уйига кириб, уларнинг 11 ёшли қизини зўрлаб, кейинчалик ўлдиришда айбланмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири. 

Қотилликда айбланаётган гумондор 1989 йилда туғилган, оилали шахс бўлган. Хабарларга кўра, қизчанинг онаси уй бекаси. У ўша куни пахта теримида бўлган, отаси эса Россияга ишлашга кетган. Ўлдирилган қиз эса тумандаги 6-мактаб ўқувчиси эди. 

Ҳозирда Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси «в» ва «з» бандлари, яъни айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахснинг номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдириш айблари қўйилган. 

Айни вақтда прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид