Видео: Наманганда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга олинди
Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи фуқаро боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этиш учун 5,3 гектар ер майдони олиш мақсадида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шарофиддин Юсупжоновга мурожаат қилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалидаги лавҳада хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳоким ўринбосари бунинг эвазига 2 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Шарофиддин Юсупжонов келишилган 2 минг АҚШ долларидан 1800 долларни олаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шарофиддин Юсупжоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 210-моддаси - Пора олиш. Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши, — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) тамагирлик йўли билан; г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024