Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ, Канада ва Мексика янги савдо келишувига эришди
АҚШ, Канада ва Мексика USMCA деб аталадиган янги савдо келишувига эришди. Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазири Христи Фриланд ва АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзернинг Канада ҳукумати сайтида эълон қилинган қўшма баёнотида айтилади.
«Бугунги кунда АҚШ ва Канада, худди Мексика сингари, XXI асрнинг янги, замонавийлаштирилган савдо келишуви ҳақида келишиб олди: АҚШ, Мексика ва Канада (USMCA) келишувига эришилди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, янги келишув Шимолий Америка минтақасида нисбатан эркин бозорлар, адолатли савдо ва барқарор иқтисодий ўсишга олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой иқтисодиёти савдо урушидан жабр кўра бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025