Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзордаги кўприкда қолдириб кетилган автомашинадан 5500 доллар ўғирланди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида шу йил 4 сентябрь куни номаълум шахс “Бунёдкор шоҳ-ТХАЙ” кўчалари чорраҳасида жойлашган кўприкда қаровсиз қолдирилган С.Э. исмли аёл бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина салонидан 5 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи А.О. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.