Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Жанубий Корея президентига камёб итлар совға қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Инга кам учровчи пхунсан зотидаги иккита итни совға қилди. Бу уларнинг сентябрь ўртасида Пхеньянда ўтган учрашувида юз берган. Бироқ итлар синчков текширувдан ўтказилгачгина икки давлат ўртасидаги қуролсизлаштирилган ҳудуддан ўтказилиб, Жанубий Кореяга 27 сентябрдагина етказилган.
Пхунсан Шимолий Кореяда олинган ит зоти бўлиб, деярли мамлакат ташқарисида тарқалмаган. У мамлакатнинг шимолий ҳудудларидан бири номига аталган. Бу зотдаги итлар йирик йиртқичлар, ҳаттоки йўлбарсларга ов қила олиши билан маълум.
Мун Чжэ Инда у президент лавозимига киришишидан 2 ой олдин приютдан олинган Тори лақабли бир ит бор.
Reuters ахборот агентлигининг таъкидлашича, Ким Чен Иннинг ушбу совғаси бир вақтлар ўзаро урушган давлатлар ўртасида муносабатларнинг яхшиланаётганидан яна бир даракдир. 2000 йилда шундай иккита итни икки давлат ўртасидаги илк саммитдан кейин Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ир Жанубий Корея президентига совға қилган.
Мавзуга оид
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди
22:44 / 04.05.2025