Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Тошкентда отлиқлар паради ташкил этилди
1 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган Амир Темур хиёбони ва марказий кўчалари бўйлаб отлиқлар паради бўлиб ўтди. Отлиқлар марши ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан ташкил этилди.
Парадда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги қошидаги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия отлиқ эскадрони ходимлари, шунингдек, республиканинг от спорти йўналишлари бўйича терма жамоаларнинг етакчи спортчилари иштирок этишди. Улар тантанали хизмат ва спорт кийимларида, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ҳолда Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб юришди.


Ушбу парадни Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик сайёҳлар мамнуният билан қабул қилишди. Айниқса, ёш болаларга ажойиб завқ ва қувонч бағишлади.

Бу сафарги парадда 50 га яқин зотдор от иштирок этди. Отлиқлар марши Ўзбекистонда иккинчи бор ташкил этилиши. Жорий йилнинг 7 июль санасида ҳам худди шундай отлиқлар паради ташкил этилган эди. Унда 80 га яқин зотдор от иштирок этганди.

Бундан кўзланган мақсад республиканинг от спорти соҳасини кўрсатиб бериш, жамоатчиликнинг эътиборини от спорти турларига қаратиш, ўсиб келаётган авлод орасида от спортини оммалаштиришга ҳаракат қилишдир.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
10:48 / 26.02.2025