Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маккажўхори баҳонасида 70 млн сўмга «ухлатган» фирибгар ушланди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
1 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 10 апрель куни Оқ билол 4-тор кўчасида яшовчи А.Х. таниши Т.Т.га Россия Федерациясидан арзон нархда маккажўхори маҳсулоти олиб келишликни айтиб, алдаш йўли билан ундан 70 млн. сўм пулини олганлиги ва шу кунгача берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида А.Х. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025