Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда юк машинасидаги 20 той пахта ёниб кетди
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни тунги соат 1:05 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи М-37 халқаро автомагистрал йўлининг 107-километрида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.Жабборов бошқарувидаги «Mercedens-Bens» юк машинасида ёнғин келиб чиққан.
Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин натижасида автоулов юкхонасидаги 20 той пахта ёниб кетган.
Туман ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси воқеа жойига тунги соат 01:13да етиб борган. Ёнғин тунги соат 01:50да тўлиқ бартараф этилган.
Айни вақтда ушбу ёнғин сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
23:09 / 23.05.2025