Ўзбекистон | 21:00 / 02.10.2018
5574
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги консули тайинланди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Юсуп Кабулжонов Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги бош консули этиб юборилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, у илгари ТИВнинг маданий-гуманитар ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси консуллик округига Россия Федерациясининг қуйидаги ҳудудлари киради:

- Сибирь федераль округи (Олтой Республикаси, Горно-Алтайск, Олтой ўлкаси, Бурятия Республикаси, Забайкалье ўлкаси, Иркутск области, Кемерово области, Красноярск ўлкаси, Новосибирск области, Омск области, Томск области, Тува Республикаси, Хакасия Республикаси);

- Ураль федераль округи (Курган области, Свердловск области, Тюмень области, Ханти-Мансийск автоном округи-Югра, Челябинск области, Ямал-Ненец автоном округи);

- Узоқшарқ федераль округи (Амур области, Яҳудий автоном области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморск ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин области, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи).

Юқорида кўрсатилган ҳудудларда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари консуллик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги бош консуллигига мурожаат қилишлари мумкин.     

Мавзуга оид