Жаҳон | 23:08 / 03.10.2018
5366
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эрон билан дўстлик ҳақидаги 1955 йилдаги келишувдан чиқадиган бўлди

Фото: REUTERS/Darren Ornitz

АҚШ Эрон билан 1955 йилда тузилган Эрон билан дўстлик ҳақидаги келишув амал қилишини тўхтатмоқда. Бу ҳақда АҚШ бош котиби Майк Помпео маълум қилган.

1955 йилдаги келишув икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини яхшилашга қаратилган бўлган. 

Помпео БМТнинг халқаро суди Эроннинг АҚШга қарши даъво аризасини кўриб чиқишга ваколатларга эга эмаслигини тан олмаганидан афсус билдирган. Аввалроқ халқаро суд Эроннинг даъвоси бўйича дастлабки қарорни қабул қилган. Унга кўра, АҚШ Эронга қарши санкциялар қаторидан гуманитар ёрдам ва фуқаролик авиацияси билан боғлиқ товарларни чиқариши керак. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид