Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти вазирларнинг оммавий истеъфоси ҳақидаги фармонни имзолади
Арманистонда мамлакат президенти Армен Саркисян олти нафар вазирнинг истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, гап «Дашнакцутюн» ва «Фаровон Арманистон» партиялари вакиллари ҳисобланган вазирлар ҳақида кетмоқда.
Мавжуд маълумотларга қараганда, гап иқтисодий ривожланиш ва инвестициялар вазири Арцвик Минасян, қишлоқ хўжалиги вазири Артур Хачатрян, энергетика инфратузилмалари ва табиий ресурслар вазири Артур Григорян, спорт ва ёшлар ишлари бўйича вазир Левон Ваградян, ФВВ раҳбари Грач Ростомян ҳамда транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари вазири Ашот Акопян ҳақида бормоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025