Ўзбекистон | 11:48 / 03.10.2018
10865
2 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Интерпол вице-президенти билан учрашди

Фото: ИИВ

Ўзбекистон Республикаси ИИВда Интерпол вице-президенти - Россия Федерацияси ИИВ Интерпол миллий маркази бюроси бошлиғи полиция генерал-майори Александр Прокопчук ва Россия Федерацияси ИИВнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили полиция полковниги Евгений Федотов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилди.

Жиноят полицияси халқаро ташкилоти - Интерпол дунёдаги энг йирик халқаро полиция ташкилоти ҳисобланади. Бу ташкилот турли мамлакатлар полиция хизматларининг ҳамкорлигини таъминлайди ва мақсади умумий жиноятчиликка қарши курашиш бўлган давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда халқаро ҳудудий ташкилотларни қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам беради. 

Учрашув давомида Жиноят полицияси халқаро ташкилоти – Интерпол фаолиятида Россия ва Ўзбекистоннинг трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш борасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид масалалар муҳокама қилинди. 

Мавзуга оид