Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ президенти лавозимига Курдистон ҳукуматининг собиқ раҳбари сайланди
Ироқ парламенти 2 октябрдаги йиғилишда иккинчи уринишда мамлакат президентини сайлашга муваффақ бўлди. Ироқнинг янги президенти Ироқ Курдистони ҳукуматининг собиқ раҳбари Барҳом Солиҳ бўлди.
Солиҳнинг номзодини Курдистон ватанпарварлик иттифоқи илгари сурган. Солиҳ 2009 йилдан 2012 йилгача Ироқ Курдистони ҳукумати раҳбари лавозимини эгаллаган.
Ироқ президенти лавозимини қонунчиликка кўра, курд жамоаси вакили эгаллайди.
Солиҳ президент сифатида парламентдаги энг йирик коалиция сафидан янги бош вазир лавозимига номзодни илгариши суриши керак бўлади.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар
22:49 / 11.02.2025