Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнига тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди
Ўзбекистон иқтисодиётнинг энг йирик тармоқларини хусусийлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда, дея маълум қилди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, республика Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Шуҳрат Вафоев.
«Биз стратегик секторларимизни хусусийлаштиришни бошлаш борасида жиддий ишламоқдамиз», - дея маълум қилди у чоршанба куни Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форумда.
Вафоевнинг хабар беришича, авиация, энергетика, кимё саноати ва телекоммуникация соҳаси хусусийлаштирилади.
Унинг сўзларига кўра, хусусийлаштириш гарчи инвесторлар учун янги имкониятлар очса-да, жараён муайян қийинчиликларга ҳам эга.
«Давлат корхоналарини қайта тузиш - биз учун устувор вазифа», - дея таъкидлаб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters мамлакат бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакили Сардор Саъдуллаевга таянган ҳолда Ўзбекистон «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг хусусийлаштирилишига тайёр экани, аммо олтин конлари ва нефть қазиб олиш устидан назоратни сақлаб қолишни режалаштираётгани хабар берилганди.
«Биз давлат назорати остида ушлаб турилиши зарур бўлган асосий соҳа сифатида, асосан, олтин қазиб олиш ва асосий нефть ширкатимизни кўрмоқдамиз», - деганди Саъдуллаев ЕТТБнинг Иорданияда бўлиб ўтган ҳар йиллик йиғилишида.
Мавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025