Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грециядаги ресторанлардан биридаги антиқа шифт интернет аҳлини ром этди
Грециянинг Коста-Наварино курортидаги ресторанлардан бирининг антиқа шифти интернет-фойдаланувчиларни ўзига ром этди.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ушбу шифт видеоси 2 кун ичида 270 минг мартадан кўпроқ томоша қилинган. Фойдаланувчиларнинг айтишича, бу шифтдан кўзни узиш қийин.
Барчасига эса шифтнинг том маънода ҳаракатланиши сабабдир. Шифтдаги горизонтал тортилган мато шамолда гўёки тўлқинлар каби мавжланади.
“Мен буни уззукун томоша қила оламан”, деб изоҳ берган фойдаланувчилардан бири.
Шифтни лойиҳаган дизайнерларнинг айтишича, улар илҳом берувчи, эркин муҳит яратишмоқчи бўлишган.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
16:13 / 29.04.2025
Тошкентда Греция элчихонаси очилди
23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
10:06 / 30.03.2025