Жаҳон | 18:24 / 04.10.2018
10833
1 дақиқада ўқилади
«Мағрур сукунат». Лондон Скрипаллар ишида Москванинг ёрдамидан бош тортди
Россия Бош прокуратурасининг расмий вакили Александр Куренной сўзларига кўра, маҳкама Буюк Британия ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши бўйича ишда ёрдамдан расмий равишда бош тортгани ҳақидаги жавобни олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, дастлаб Лондон барча юборилган сўровларга «мағрур сукунат» билан жавоб берган.
«Ҳақиқатан ҳам, бир кун олдин биз Ташқи ишлар вазирлигининг каналлари орқали бу иш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги аризамиз қондирилмаганига оид расмий рад жавоби юборилгани борасида сигнал олдик», - деди Куренной.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Скрипални хоин ва палид деб атаганди.
Мавзуга оид
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024