Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
124 млн сўмлик жиноят. ИИВ «ишбилармон» фирибгар аёл ушлангани ҳақида хабар берди
Бухоро шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
2018 йил 14 сентябрь куни Қудуқчи кўчасида яшовчи М.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 17 май кунидан 27 май кунигача бўлган вақт оралиғида Вобкент туманида яшовчи Ш.Р. исмли аёл “Карвон” бозорида унга Ш.К., М.А. ва М.Ш. исмли аёлларга тегишли умумий қиймати 124 млн сўмлик заргарлик буюмларини сотиб беришини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, ундан заргарлик буюмларини олиб кетганлигини маълум қилган.
Хабарда қайд этилишича, Ш.Р. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилади.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025