Сатурн ҳалқалари йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги маълум қилинди
Сатурн сайёраси коинот ўлчовлари билан яқин орада ўзининг ҳалқаларисиз қолиши мумкин. Бу ҳақда “Кассини” зондидан олинган янги маълумотларга таяниб NASA мутахассислари маълум қилишди. Зонд коинотга атайлаб шу сайёрани ўрганиш учун юборилган.
Олим Хантер Уайтнинг айтишича, Сатурн ҳалқалари ташкил топган жисмлар сайёра атмосферасига жала каби ёғилмоқда.
“Муз, сув томчиси ва чанг шунчалик тез ҳаракатланадики, Сатурн ҳар сонияда ҳалқаларининг 10 тоннадан 45 тоннагача материясини “ютиб юбормоқда”, деб айтган олим.
Таъкидланишича, бундай тез суръатлар билан сайёрага яқин жойлашган С ва D ҳалқалар коинот ўлчовларига кўра яқин орада йўқ бўлиб кетиши мумкин. D ҳалқанинг ўзи 7-60 минг йил ичида йўқ бўлиб кетиши мумкин. С ҳалқа эса кўпроқ – яна 700 минг йилдан 7 млн йилгача мавжуд бўлади.
Мавзуга оид
19:53 / 26.11.2024
NASA Сатурн йўлдошига ўз миссиясини учиради
09:41 / 23.11.2020
Декабрда 800 йил ичида биринчи марта юз берадиган ноёб астрономик ҳодиса кузатилади
20:51 / 08.10.2019
Сатурн сайёраси йўлдошлари сони бўйича рекордчига айланди
14:26 / 30.01.2019