Ўзбекистон | 15:16 / 05.10.2018
5535
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» ва «Зарубежнефть» қўшма лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда 

Бугунги кунда «Зарубежнефть» АЖ «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Ўзбекистондаги кам дебитли конларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдаги асосий ҳамкорлардан бири сифатида кўрилмоқда, деб хабар берди Ўзбекнефтгаз матбуот хизмати Kun.uz’га

«Зарубежнефть» АЖ бош директор ўринбосари И.Афанасьев жорий йилнинг 26 сентябрь куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда шуни таъкидладики, қўшма ўрганиш давомида Россия томони «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ, Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти АЖ илмий институтлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказган, ҳамда россиялик мутахассислар «Андижоннефть» АЖ конларига ҳам ташриф буюрганлар.   

Фото: Ўзбекнефтгаз матбуот хизмати

Олиб борилган ишлар натижасига кўра, Россия компанияси баёнот бериб, Фарғона вилоятидаги узоқ муддатли конларда нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкинлигини айтган. 

Фото: Ўзбекнефтгаз матбуот хизмати

Шунингдек, «Зарубежнефть» АЖ томони лойиҳани амалга оширишни давом эттиришга қизиқиши катта эканлигини ва кейинги босқичга (битимни имзолашни тайёрлаш бўйича аниқ қадамлар) ўтишни муҳокама қилишга тайёрлигини ҳам айтган. 

Мавзуга оид