Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида уч хил турдаги шприц ишлаб чиқарувчи водийда ягона корхона иш бошлади
Андижон тумани, “Жевачи” қишлоғида уч хил турдаги шприц, юрак-қон томирлари касалликлари, ошқозон касалликларига қарши таблетка ва капсула кўринишидаги дори ишлаб чиқарувчи “Макрофарм Андижон” корхонаси ишга тушди.


.jpg)
Лойиҳага асосан корхонада йилига 120 миллион дона тиббиёт учун керакли бўлган анжом ишлаб чиқарилиб, маҳсулотнинг 20 фоизи экспортга йўналтирилади. Замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган масканда 120 та янги иш ўрни яратилган. Иссиқхоналар ташкил этилиб унда доривор ўсимликларни етиштириш йўлга қўйилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Шу йил Президентимизнинг Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида тўртта ана шундай йирик саноат корхоналарининг тақдимоти ўказилган эди. 4-5 октябрь кунлари ана шу корхоналар ўз фаолиятини бошлади. Ушбу корхоналар томонидан 2000 га яқин янги иш ўринлари яратилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Жумладан Жалақудуқ туманида “Грет Рич” МЧЖ томонидан 1,3 млрд.сўм инвестицияларни маблағлар ўзлаштирилиб,120 нафар, Пахтаобод туманида “Техно мебел” МЧЖ томонидан 5,1 млрд.сўм инвестицияларни маблағлар ўзлаштирилиб, 300 нафар аёллар иш билан таъминланди. Андижон шаҳрида замонавий турдаги пластик профил эшик ва ром маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа "Энгелберг" МЧЖ томонидан 5,6 млрд.сўм инвестиция киритилиши ҳисобига амалга оширилиб, 110 нафар янги иш ўринлари яратилди.
.jpg)
.jpg)
Корхоналар очилиш маросимларида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025