Спорт | 13:39 / 06.10.2018
12339
2 дақиқада ўқилади

Азар: «Челси» ўз позициясида жаҳоннинг энг яхши футболчисидан айрилди»

Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Эден Азар клубининг ёз давомида амалга оширган трансферлари ҳақида фикр юритди. Унинг сўзларини Sport Bible эълон қилган.

«Жоржиньо ва Матео Ковачич – юқори классдаги ўйинчилар. Албатта, Кепани ҳам эслаб ўтиш ўринли, у ёш ва жуда кучли дарвозабон. Бундай ўйинчи жамоангга келса, кучингга куч қўшилиши шубҳасиз.

Биз жаҳондаги энг яхши дарвозабонни йўқотдик, аммо менимча, «Челси» бу мавсум барибир ўтган йилгига қараганда кучлироқ таркибга эга. Буни ҳар ҳафта охирида кузатиш мумкин», - дея таъкидлаган Азар.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа АПЛнинг ўтган мавсумида 16 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган ҳолда «Олтин қўлқоп» совринини қўлга киритган, шундан сўнг ЖЧ-2018да ҳам яна бир худди шундай индивидуал ютуққа эришган эди. У август ойи бошида «Реал» билан 6 йиллик шартнома имзолади.

Мавзуга оид