Жаҳон | 00:56 / 06.10.2018
4309
1 дақиқада ўқилади

Британияда ҳавони тозаловчи автобус ҳаракатланади

Британиянинг Go-Ahead транспорт оператори Саутгемптон шаҳрида томида ҳавони тозаловчи фильтр бўлган автобус қатновини йўлга қўйди.

Таъкидланишича, автобус томида махсус фильтр ўрнатилган бўлиб, у автобус кетаётганида ифлосланган ҳавони тўплаб, фильтрдан ўтказиб, яна ташқарига чиқаради. 

“Бу автобус ўз йўналиши бўйлаб 10 метр баландликкача ҳавони тозалайди. Фараз қилинг, агар барча автобуслар шу технологияга эга бўлса, ҳаво сифати учун қанча ўзгаришлар қила олган бўлардик”, деб айтган Go-Ahead ижрочи директори Дэвид Браун.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид