Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
55 соат вақтни сув остида ўтказган мисрлик қиз жаҳон рекордини янгилади
Мисрлик аёл икки суткадан ортиқ вақтни Ақаба кўрфази тубида ўтказди ва шу тариқа аквалангда сув остида ўтказилган вақт бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди.
14 ёшли рекордчи Риим Ашраф умумий ҳисобда 55 соатни кўрфаз тубида акваланг билан ўтказган. У бир неча йилдан бери дайвинг билан шуғулланиши ва бўш вақтини денгизда ўтказиши ҳамда ўз маҳоратини чархлаши ҳақида айтган. Қиз отаси - Миср ҳарбий-денгиз кучлари офицери таъсири остида ушбу машғулотга қизиққан.
У бир неча ой давомида Шарм Аш-Шайх курорт шаҳри яқинида машқ қилган. Унинг сўзларига кўра, энг қийини "сув остида тўғри ухлашни ўрганиш" бўлган.

Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
19:47 / 13.05.2025