Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жакартада Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди (фотожамланма)
6 октябрь куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.



Осиё ва Параосиё ўйинларининг бош стадиони Gelora Bung Karno Main Stadium'да ўтказилган тадбирда барча мамлакатлар спорт делегациялари стадион бўйлаб тантанали тарзда чиқиш қилишди. Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори вазифасини Ҳусниддин Норбеков бажарди.





Маросимда мезбон мамлакат - Индонезия маданияти, анъаналари акс этган турли саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Шунингдек, Индонезия президенти Жоко Видодо сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлади ва барчага омад тилади.