Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone фойдаланувчиларининг Google’га 4,3 млрд долларлик арзи рад этилди
Лондон суди iPhone фойдаланувчиларининг Google’га 4,3 млрд долларлик арзини рад этди. Google жамоавий арзномани 2018 йил майида олган. Ўшанда Which? тадқиқотчилик компаниясининг собиқ директори Ричард Ллойд Google’ни 4,4 млн нафар британиялик iPhone фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни ноқоуний йиғишда айблаган ва компаниядан 3,2 млрд фунт стерлинг (4,3 млрд доллар) талаб қилган.
Ллойднинг фикрича, Google компанияси Safari браузерининг махфий қолиш созланмаларига қарамай, 2011 йил июндан 2012 йил февралгача фойдаланувчилар қандай сайтларга кираётганлари ортидан кузатган. Таъкидланишича, компания бу маълумотлардан реклама таргетинги учун фойдаланган.
Бироқ 8 октябрда Лондон олий суди арзномага рад жавоби берган. Ллойд унинг талабига 20 минг киши қўшилгани ва уларнинг барчаси суд қарори устидан арз қилишларини айтган.
Компания вакиллари эса Ллойднинг айблови “маънога эгамаслигини” айтиб, суднинг қарорини қутлашган.
Мавзуга оид
16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
23:45 / 05.05.2025