Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 16 фуқароси Иркутск аэропорти орқали Россиядан чиқариб юборилди
Бу йил Иркутск, Новосибирск, Москва, Белгород ва Ростовдаги аэропортларда 518 нафар ноқонуний муҳожир давлат чегараси орқали Россиядан чиқариб юборилди, дея хабар беради BezFormata.
Нашр маълумотларига кўра, бу ўтган йилга нисбатан 113 кишига кўп. Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқариб юборилган мигрантларнинг 60 фоизини ташкил қилади, Тожикистонда эса - 19 фоиз.
Ижтимоий суғурта жамғармасининг Иркутск области бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган дам олиш кунлари Иркутск аэропорти орқали Ўзбекистоннинг 16 фуқароси чиқариб юборилган. Ҳозирги кунда суд органи томонидан чиқариб юборилиши лозим бўлган ва махсус муассасада сақланаётган чет эл фуқаролари сони 82 нафарни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Павлодарида ўзбекистонлик 32 нафар ноқонуний мигрант ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025