Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ профессор-ўқитувчилари учун янги қоидалар тасдиқланди
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб ёзмоқда вазирлик канали.
Ушбу ҳужжат билан Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидалари тасдиқланди.
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий (якка), семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилди.
Бунда, маъруза машғулотлари илмий унвон ва илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиши лозим.
Борди-ю, маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда ёки профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда олий таълим муассасаси Кенгашининг қарорига асосан камида 3 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган, бироқ илмий унвон ва илмий даражаси бўлмаган ўқитувчиларга бир ўқув йилида 250 соатгача ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
15:07 / 05.05.2025
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
18:03 / 25.02.2025
Покистон билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун қай даражада муҳим?
10:04 / 21.02.2025
Йўл ҳаракати қоидаларида айрим ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди
08:10 / 17.09.2024