Жаҳон | 07:28 / 10.10.2018
2931
2 дақиқада ўқилади

Трамп БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича докладига шубҳа билан қарамоқда

Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича докладига шубҳа билан қарамоқда.

“Менга уни беришди ва мен уни ким, қандай одамлар тузганини кўрмоқчиман, чунки докладлар ажойиб бўлиши ҳам, унча яхши бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, албатта, уни ўқиб чиқаман”, деб айтган Трамп.

Докладда айтилишича, сайёрамиз атмосферасида ўртача йиллик ҳарорат саноатлашув даврига нисбатан 1 даражага кўтарилган ва келгусида 3-4 даражагача кўтарилиши мумкин. Бироқ Трамп ва республикачилар инсон фаолияти билан чақирилган глобал исиш мавжудлиги ҳақидаги илмий қарашларга шубҳа билан қараб келадилар. Трамп шу сабабли энергетика соҳасидаги бир қатор тартибга солувчи меъёрларни бекор қилган ва АҚШнинг Иқлим бўйича Париж келишувидан чиқишини эълон қилган. 

Иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертлар экотизимлар йўқ бўлиб кетиши олдини олиш учун 2050 йилгача атмосферага карбонат ангидрид гази чиқарилишини тўлиқ тўхтатишга чақиришмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид