Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойи бошидан буён ғалаба қозона олмаган «Монако» бош мураббийни истеъфога чиқарди
«Монако» бош мураббийи Леонардо Жардим ўз лавозимини тарк этди. Клуб португалиялик мутахассис билан шартномани бекор қилингани ҳақида расман хабар тарқатди.
44 ёшли мураббий 2014 йил июнидан буён монегасклар жамоасига устозлик қилиб келаётган эди. У жамоа билан дастлабки икки мавсумида биринчи дивизионнинг учинчи ўрнини эгаллаган, 2016/17 йиллар мавсумида олтин, 2017/18 йиллар мавсумида эса кумуш медал соҳиби бўлган эди. Клуб унинг мураббийлик даврида Чемпионлар лигаси ярим финалига ҳам етиб борганди.
Ушбу мавсум старти «Монако» учун ўта муваффақиятсиз кечди. Жамоа охирги 10 ўйинда битта ҳам ғалабага эриша олмаган ва Франция чемпионати турнир жадвалида 9 турдан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда (1 ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият) 18-ўринни эгаллаб турибди. Умуман, клуб жорий мавсумда ЕЧЛ ўйинлари ҳам қўшиб ҳисобланганда жами 11та ўйин ўтказиб, фақат бир марта, август ойи бошида «Нант» устидан ғалаба қозонган.
Матбуотдаги хабарларга қараганда, унинг ўрнини франциялик собиқ футболчи Тьерри Анри ёки италиялик мутахассис Клаудио Раньери эгаллаши мумкин.
Мавзуга оид
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди
19:00 / 05.03.2025
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган
12:30 / 03.03.2025