Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойда 2022 йилги Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши чиқди
АҚШ Конгрессининг Хитой бўйича комиссияси 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари Пекинда ўтказилишига қарши чиқди.
Inside the Games маълумотига кўра, Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) тегишли мурожаатнома ҳам юборилган.
Комиссия ҳисоботида қайд этилишича, Хитойнинг амалдаги раҳбари Си Цзиньпиннинг ҳокимият тепасига келганидан сўнг, мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя этиш билан боғлиқ вазият ёмонлашди. Масалан, ушбу мамлакатда бир миллиондан зиёд уйғур сақланаётган сиёсий қайта тарбиялаш лагери мавжуд. Комиссиядан қўшимча қилишларича, бу «Иккинчи жаҳон уруши йилларидан бери этник озчилик ҳуқуқларини камситишга доир энг катта ҳолатдир».
Шунингдек, ҳисоботда хабар қилинишича, Хитой ҳукумати Қўшма Штатларда истиқомат қилувчи уйғурлар диаспорасига босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эронни уйғурларни нефтга «алмаштиришда» айблаганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025