Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эктор Купер ўз ҳисобидан терма жамоа ходимларини моддий мукофотлади

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер КХДР термасига қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоада фаолият юритувчи ходимларга ўз ёнидан хизмат ҳақи тўлагани борасидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.
«Мен ҳеч кимга ойлик бермайман, ўзим ойликка ишлайдиган одамман. Агар кимгадир пул берсам, бу федерациянинг ўрнига уларга маош берганимни англатмайди. Уларнинг хизмати ёққани учун шахсий ташаббус кўрсатган бўламан.
Ходимлар эрта тонгдан бошлаб кун бўйи ишлашади ва уларнинг хизмати менга маъқул келди. Шунинг учун ҳам мукофот тариқасида уларга пул берганман. Бу масалада федерация билан ҳеч қандай муаммо йўқ», - дея айтиб ўтди Купер.
Бош мураббий, шунингдек, ЎФА у билан ўртасидаги келишувга қай даражада амал қилаётгани, унинг талабларини қанчалик қондира олаётгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Федерациядан нолимаган бўлардим. Муаммо доим топилади, уларни биргаликда ҳал қиляпмиз. Федерация билан ҳеч қандай муаммойим йўқ. Барча ойликлар ўз вақтида тўланяпти», - дея таъкидлади Ўзбекистон терма жамоаси устози.
Мавзуга оид
11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма
17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди
18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди
17:58 / 20.12.2024