Фан-техника | 00:16 / 12.10.2018
9244
1 дақиқада ўқилади

Ford светофорлар бўлмаган келажак йўллари бўйлаб ҳаракатланишни намойиш қилди

Ford компанияси яқин келажакда светофорлар бўлмаган йўлларда ҳайдовчисиз автомобиллар қандай ҳаракатланиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Ford показал движение по дорогам будущего. Без светофоров

Компания маълумотларига кўра, ҳайдовчилар ўртача ҳисобда ҳар йили 2 кун светофорнинг яшил чироғини кутишда ўтказишади. Шу билан бирга барча автофалокатларнинг 60 фоизга яқини чорраҳаларда юз беради.

Компаниянинг янги модели автомобилларга, жойлашган ўрнини аниқлаб, ўзаро “гаплашиш”га имкон беради. Агар машиналар бир чорраҳага яқинлашаётган бўлса, унда электроника автомобиллар тўхтамаслиги учун светофоргача бўлган йўлни босиб ўтиш учун мукаммал тезликни ҳисоблаб чиқади. Керакли тезлик ҳақида ҳайдовчига хабар берилади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид