Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган пиёдалар 1 ноябрдан маъмурий жавобгарликка тортилади
Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан “Пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича электрон шаклдаги маъмурий баённомалар расмийлаштириш ва маъмурий иш юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ишлаб чиқилди.
Энди, унга мувофиқ, йўл ҳаракати тартиб қоидаларига амал қилмай уни бузган пиёдалар 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортилади. Буларнинг бари фуқаролар хавфсизлиги ва уларнинг осойишталигини таъминлаш мақсадида амалиётга кенг жорий этилмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида пиёдалар иштирокида 3336та йўл-транспорт ҳодисалари юз берган. Унда 732 нафар инсон бу ҳаётдан бевақт кўз юмган, яна 2 минг 754 нафари турли тан жароҳатларини олган.
Мавзуга оид
18:08 / 17.03.2025
Автобус йўлагида ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
19:28 / 06.03.2025
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
16:43 / 21.12.2024