Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юк машиналаридан иборат 6 километрлик навбат пайдо бўлди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида қарийб олти километр узунликдаги юк машиналаридан иборат навбат пайдо бўлди. Қозоғистоннинг «КТК» телеканалига кўра, ҳайдовчилар божхона постида текширувдан ўтиш учун кунлаб кутиб туришибди.
Бир неча кун давомида ўнлаб юк машиналари гуллар, озиқ-овқат маҳсулотлари, айримлар дори-дармонларни олиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Одамлар оддий шароитларга ҳам эга бўлмаган машина кабинасида яшашмоқда, улар ҳожатхона масаласида чўлга чиқишга мажбур бўлишяпти.
Ҳайдовчиларнинг эътироз билдиришича, улар ҳеч қандай қоидаларни бузмасалар ҳам, постларда пул тўлашларига тўғри келмоқда.
Уларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон чегарасидаги постлар аврал (ёпирилиб ишлаш) режимида 24 соат давомида ишлаяпти. У ерда белгиланган 100та юк машинаси ўрнига, кунига 150та автомобиль ўтмоқда. Бу ҳолат мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг кескин ўсиши билан боғлиқ.
«Навбатсиз ўтадиганлар 300-400 доллар беради. Агар бермасангиз, уч-тўрт кун турасиз. Агар навбат билан бўлса, барибир яна 100 доллар сўрашади. Мисол учун, мен 8 тонна олиб кетяпман, менга эса шундай дейишади: агар пул бермасанг, мен сенга 2 тонна ортиқча юк ёзиб қўяман, бу эса жарима. Бу Қозоғистонда, Ўзбекистонда бундай нарса йўқ», - дейди ҳайдовчилардан бири.
Мавзуга оид
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024