Спорт | 02:48 / 12.10.2018
76248
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг рекорд ўрнатди

Фото: MMA Fighting

Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг бош воқеаси бўлган UFC 229 мусобақаси пулли намойишлар миқдори бўйича ташкилот тарихидаги рекорд қийматдагиси бўлди. Бу ҳақда MMAfighting портали маълум қилди.

7 октябрга ўтар кечаси Лас-Вегасда ўтган мусобақада Нурмагомедов рақиби Макгрегор устидан ишончли ғалабага эришди. Мусобақанинг аҳамияти бўйича 2-рақамли жангида америкалик Тони Фергюсон ҳамюрти Энтони Петтисни мағлубиятга учратди. 

Маълум қилинишича, мусобақага 2,4 млн долларлик трансляция сотилган, бу эса UFC учун рекорд ҳисобланади. Бир намойиш нархи 90 доллар туради. Ташкилотда бу борада ўрнатилган аввалги рекорд натижа UFC 202 мусобақасида қайд қилинган бўлиб, 1,5 млн долларни ташкил қилган. Ўша мусобақанинг бош жангида Макгрегор америкалик Нэйт Диас билан жанг қилган.

Мавзуга оид